Миср маданият маркази биносида марказ ўқувчилари ва Ўзбекистон олий ўқув юртларининг араб тили йўналишида таълим олаётган талабалар ўртасида “Араб тили ва маданияти” мусобақаси ўтказилди. Бешта шартдан иборат бу мусобақада биринчи ўринга Тошкент Ислом институти жамоаси, иккинчи ўринга Тошкент Давлат Шарқшунослик институти жамоаси, учинчи ўринга Тошкент Ислом университети қошидаги академик лицей жамоаси муносиб топилди.

Тадбир сўнгида Миср маданият маркази директори профессор Халил Умар Абдуллоҳ ғолибларга эсдалик совғаларини топширди.

 

Жаҳонгир РЎЗИЕВ