Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

10 модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012 – XII сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига

1) 17-модданинг тўртинчи қисми “123” рақамидан кейин “1251 рақами билан тўлдирилсин.

2) қуйидаги мазмундаги 1251-модда билан тўлдирилсин:

«1251-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёхуд тўрт ойгача қамоқ билан жазоланади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади».

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015 – XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига

1) қуйидаги мазмундаги 473-модда билан тўлдирилсин.

«473-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, –

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, –

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, – энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».