24–25 август кунлари мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрами олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва диний таълим муассасаларида ҳамда “Мовароуннаҳр” нашриётида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Барча масжид, уларга туташ қабристонлар, зиёратгоҳларда вакиллик ходимлари, имом-хатиблар, ноиб-имомлар, мутаваллилар иштирокида, аҳолини жалб қилган ҳолда ҳашарни уюшқоқлик билан ўтказишди. Масжид бинолари, хонақоҳлари, таҳоратхоналари, уларга туташ қабристонлар ҳамда зиёратгоҳлар озода ҳолатга келтирилди.

Ҳашарда 77.234 нафар киши қатнашди. 2037 та масжид, 4068 та қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Таълим муассасалари ҳамда “Мовароуннаҳр” нашриётининг ички ва ташқи ҳудудлари тартибга келтирилди, боғ ва гулзорлар ободонлаштирилиб, ариқлар тозаланди. Билим юртларининг синф хоналари, талабалар турар жойлари ҳамда ахборот ресурс марказлари янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.