«Тошкент» марказий темир йўл бекатига учта янги юк ташувчи «O’ZEL» электровози келиб тўхтади. Учта янги электровоз Тошкентга етиб келди. Қолган саккизтасини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси шу йилнинг охиригача олади.

Истиқлол йилларида янги темир йўл линиялари, замонавий вокзаллар қурилиб, фойдаланишга топширилди, янги темир йўлларни электрлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди. Янги электровозлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик доирасида харид қилинмоқда.

Мазкур электровозлар энг юқори техник хусусиятларга эга бўлиб, дунёнинг 20 давлатига экспорт қилинмоқда. Етказиб берилаётган электровозлар тоғли жойларда, яъни электрлаштирилган Мароқанд–Қарши–Термиз темир йўл ҳудудларида фойдаланиш учун мослаштирилган.