Яратганга шукрлар бўлсин, бу йил менга ҳам кўпгина юртдошларим қатори ҳаж ибодатини бажариш насиб қилди.

Биз Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларини зиёрат қилдик. Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этдик. Мутасадди идоралар ходимлари бизга яқиндан кўмак беришди. Қулай шароитлар, хизматга шай турган автоуловларни кўриб, кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Ҳар доим кексаларнинг ҳолидан хабардор бўлиб турган шифокорлар хизмати ҳам севинтирди.

Ота-боболаримизнинг орзуси бўлган бундай улуғ жойларни кўриш ва у ерларда ибодат қилиш насиб этгани учун Яратганга чексиз шук­роналар айтамиз. Ватандан анча узоқда, ўзга юртда бўлса ҳам қадр-қиммат, иззат-икромга эга бўлганимизни ҳис этдик. Бу ҳол кишининг элу юртга садоқатини янада юксалтиради.

Абдувоҳид НАЗАРОВ,

Тошкент