Никоҳ инсон наслининг давомийлигини таъминловчи воситадир. У давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб, шунингдек, эр-хотин ва болаларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида қайд этилади.

Оила кодексининг 14-моддасида айтилади: "Никоҳ тузиш ихтиёрийдир. Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш таъқиқланади". Ўзбекистон мусулмонлари идораси 1996 йил 11 июнда чиқарган "Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари" ҳақидаги фатвосида ҳам имом-хатибларга никоҳланувчилар давлат идоралари рўйхатидан ўтганидан кейин шаръий никоҳ ўқиш ҳақида кўрсатмалар берилган. Келин-куёв олдин ФҲДЁда никоҳдан ўтишлари уларнинг ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлайди. Шундан кейин имомларимиз шаръий никоҳ ўқишлари мақсадга мувофиқ. Яъни, ёш оила давлат қонунлари билан ҳимояланган ҳолда қурилишига имом-хатиблар ҳам масъулдир.

 

Байрамали МАҲМУДОВ