Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

 

Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб , миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида ” 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ :

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг ҳайъати 2012 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 19 август якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилганини инобатга олиб , Ҳайит айёмини кенг нишонлаш мақсадида 2012 йил 20 август куни дам олиш куни сифатида белгилансин ва 19 август байрам кунига қўшилсин .

2. Республика Нуроний ”, “Маҳалла жамғармалари , “Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати , бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли , юқори даражада ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши бўйича тегишли тадбирларни амалга оширсин .

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси , Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин .

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов

 

Тошкент шаҳри,

2012 йил 16 август