Улуғвор кексалар, сиз-ла юрт обод,

Тоза қалбингизда кўп олий мурод.

Сиздурсиз Ватаннинг жон томирлари,

Халқимнинг ўзаги, қон томирлари.

 

Тинчлик, фаровонлик тилаш ишингиз,

Дуо билан машғул ёзу қишингиз,

Долғали йилларда кўрсатиб сабот,

Юртга сидқингизни этдингиз исбот.

 

Топдингиз мислсиз иззату ҳурмат,

Сизларда заковат, тажриба беҳад.

Сиз – устоз-мураббий, ақли расосиз,

Миллатнинг таянчи – олтин асосиз.

 

Қомусимизда бор сиз ҳақда калом,

Топдингиз ҳаётда сарбаланд мақом,

Меҳнатларингизни қадрлар Ватан,

Қалбингизда сурур, эъзоз, ҳурматдан.

 

Бундоғ эҳтиромни кўрмаган очун,

Бу гўзал масканга ер юзи мафтун.

Хизматингиздадур неча сиҳатгоҳ,

Ғамхўрлик, мурувват доимий ҳамроҳ.

 

Кексаси эъзозли юртда файз бисёр,

Тинчлик, фаровонлик бўлсин барқарор.

Абдулаҳад дегай ҳар ўғил-қизга:

“Кексани эъзозлаш вожибдир бизга”.

 

Абдулаҳад қори ШАҲРИХОНИЙ,

Бўз тумани бош имом-хатиби