Келаси йилдан бошлаб Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларнинг бармоқ изларини туширишни талаб қилади. Бу ҳаж зиёратига биринчи маротаба келувчиларга имкон яратиш мақсадида амалга оширилади. Натижада, ким зиёратга неча маротаба келгани аниқ бўлади.

Бу учун бутун дунёдан келувчи ҳаж зиёратчилари ҳақида марказлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилмоқда. Саудияликлар бунга катта тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар бир мамлакатга бу ҳақида маълумот бериш йўлга қўйилган.