Ҳиндистоннинг энг йирик давлат банки (State Bank of India) кейинги ойда Ислом сармояси жамғармасини ишга туширади. Банк шу йўл билан мамлакатда яшовчи бир юз етмиш миллион нафар мусулмоннинг эътиборини жалб қилмоқчи. Банк аввалига бир миллиард рупия (16,4 миллион доллар) маблағни жамғариш ниятида. “SBI Mutual” деб номланган ушбу жамғарма қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар кенгаши томонидан таъсис этилди ва мана шу ойда амалиётини бошлайди.