Туркия Қримдаги Симферополь жоме масжиди қурилишига ҳомийлик қиладиган бўлди. Қрим мусулмонлари идораси раиси Эмирали Аблаев Анқарага қилган расмий ташрифида бунга аниқлик киритди. Унинг Ражаб Тойиб Эрдўғон ва ҳукумат аъзолари билан учрашувида ҳам кун тартибига қўйилган асосий масала Симферополь масжиди қурилиши бўлди. Тойиб Эрдўғон, ваъдага мувофиқ, Туркия қурилиш харажатларини ўз зиммасига олганини, аммо бу қарор икки давлат ўртасида муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлади. Суҳбат чоғида Эмирали Аблаев Қримда бир неча йиллардан бери ҳанафий мазҳабидаги турк имомлар диний сабоқ бераётгани учун ташаккур изҳор этар экан, ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканини айтди.