Франция ҳукумати Мисрга икки юз эллик дона қадимий буюмини қайтариб берди. Ушбу ноёб ашёлар сайёҳлар томонидан ноқонуний йўллар билан олиб кетилган. Улар 4 йил олдин Парижнинг “Шарль де-Голль” аэропортида қўлга туширилган эди. Ватанига қайтарилган буюмлар орасида туморлар, тангалар, сопол идишлар, ҳайкалчалар ва турли қадимий ашёлар бор. Уларнинг кўпи эрамиздан олдинги иккинчи минг йилликка тегишли экан.