Нью-Йорк шаҳрилик ўн етти ёшли мактаб ўқувчиси Муҳаммад Ислом катта мулк эгасига айланди. Мусулмон оилада тарбия кўраётган бу йигит ўқишдан бўш вақтларида биржа савдоларида қатнашишни хуш кўрар эди. Унинг бу қизиқиши зое кетмади, бир куни у етмиш икки миллион доллар фойдага эришди. Муҳаммад Ислом қобилияти сирларини ошкор қилмайди. У бу маблағни қўлга осон киритгани йўқ. Минглаб доллар йўқотганида ҳам ўзини бардам тутиб, олға интилди.