Икки ҳайит, янги йил ёки рождество каби йирик байрамларда Ер юзида ёритиш учун электр қуввати кўп ишлатилар экан. Олимлар ёритиш тизимларидан ажралиб чиқаётган зарарли газ Ер юзи иқлимига сезиларли таъсир этишини аниқлашди. Ёритишга қувват сарфи Рамазон ойида Яқин Шарқда олтмишдан юз фоизгача, Америка ёки бошқа мамлакатларда эса янги йил арафаси ўттиздан эллик фоизгача кўпаяр экан. Мутахассислар ушбу жараёнда ҳосил бўладиган зарарли чиқинди газлар иқлим ўзгаришларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашяпти.