Қадимшунос олимлар Ғазо минтақаси шарқий қисмида қазиш ишларини олиб боришди. Изланишлар натижасида ер остидан эрамиздан олдинги IX – X асрларга тегишли сополга туширилган муҳрлар ва турли фармонлар топилди. Гуруҳ раҳбари профессор Жимми Хардин бундай дейди: “Топилмалар Довуд ва Сулаймон (алайҳиссалом)нинг ҳақиқатдан ҳам ўша даврда буюк давлатни бошқарганидан далолат беради. Кўпчилик темир асрида ҳеч қандай давлат ёки тузум бўлганига ишонмайди. Аммо қишлоқ ҳудудидан чиқаётган ашёвий далиллар бунинг аксини кўрсатяпти. Эрамиздан олдинги IX – VIII асрларга оид Дан шаҳрида арамей тилида битилган ёрлиқлар бунинг ёрқин исботидир.

 

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.