Лондон марказий жоме масжидида “Диний бағрикенглик” мавзусида йиғилиш бўлди. Анжуман Динлараро конгресс ва Диний эркинлик уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда олимлар ва мамлакатдаги диний ташкилот вакиллари қатнашди. Тадбир динлараро тотувлик ва бағрикенглик ришталарини янада мустаҳкамлаш ниятида ўтказилди.