Буюк Британиянинг “Baby Centre” журнали мамлакатда чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмларнинг юзтасини эълон қилди. Биринчи ўринни ўғил болаларнинг “Муҳаммад” исми эгаллаб турибди. Қиз болаларга эса “Марям” исми жуда кўп қўйилаётган экан. Мутахассислар сўнгги 10 йилда “Али”, “Умар” ва “Иброҳим” каби исмлар кўпайгани ва баъзи жиҳатдан урфга ҳам кириб қолганини таъкидлашяпти.