Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдулазиз ас-Сауд 23 январь куни жума тонгида 91 ёшида дунёдан ўтди. Ўтган ойда қирол зотилжам хасталиги сабаб пойтахт Риёз шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилган, шу ой бошида унда ўпка инфекцияси аниқланган ва ўпкасига махсус трубка орқали ҳаво юборишга тўғри келаётган эди. Марҳум қирол сўнгги тўрт йил давомида касалликлар билан курашиб яшади. Унинг жанозаси Риёз шаҳрида жума намозидан сўнг ўқилди.