Туркиянинг Кўнё шаҳрида XIII асрнинг етук мутафаккири Мавлоно Жалолиддин Румий (1207–1273) вафотининг 741 йиллигига бағишланган анжуман бўлди. Унда дунёнинг турли ўлкаларидан келган олимлар, шоирлар, ёзувчилар, тадқиқотчилар ва аллома ижодига қизиққан бошқа соҳа вакиллари қатнашди. Бир ҳафта давом этган тадбирда Жалолиддин Румий асарлари асосида бадиий чиқишлар ташкил этилди, буюк шоирга бағишланган шеърлар ўқилди.