Индонезиянинг янги давлат раҳбари Жоко Уидидо мамлакатда “Сукук” қимматбаҳо қоғозларини тарқатиш кўламини кенгайтириш ниятида. Ҳозирча лойиҳанинг қиймати тўрт юз ўттиз тўққиз миллиард доллардан иборат. Маблағ тўғонлар, гидроэлектростанциялар, автоулов йўллари, аэропортлар ҳамда Ява, Суматра, Калимантан вилоятларида темир йўллар қуриш учун сарфланади. Индонезия мусулмон аҳолиси кўплиги жиҳатидан дунёда биринчи ўринда туради. Шу боис ҳам лойиҳада қатнашишни истаганлар мамлакат аҳолисининг кўп қисмини ташкил қилади. Мутахассислар бу кетишда келаси йили “Сукук” маблағининг мамлакатда беш баробарга ортишини таъкидлашяпти.