Марокаш пойтахти Касабланка шаҳридаги “Ҳасан II” жоме масжиди “Wonderslist” сайти эълон қилган дунёдаги энг чиройли масжидлар рўйхатида тўртинчи поғонани эгаллади. Биринчи ўринда сўзсиз Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаром, иккинчи ва учинчи ўринларда Масжиди Набавий ва Масжидул Ақсо турибди. 1993 йили бунёд этилган “Ҳасан II” масжидининг икки юз ўн метрлик минораси жаҳонда энг баланд ҳисобланади. Масжиднинг майдони тўққиз гектар бўлиб, у бир вақтнинг ўзида бир юз беш минг нафар намозхонни сиғдира олади.