Россия муфтийлар кенгаши мамлакатда бузғунчилик ва қўпорувчиликка қарши курашувчи янги ташкилот тузди. “Ҳақ” номли ушбу уюшма таркибига мамлакатнинг турли ҳудудларидан эллик нафар вакил сайлаб олинди. Ташкилот фуқароларга Ислом дини моҳияти тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва Ислом ниқоби остида қабиҳ мақсадларини амалга оширишга уринаётган кучларга қарши курашиш мақсадида тузилди.