5 январь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Иёз ибн Амин Маданий Қуддус шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонлар гуруҳига Қуддус шаҳри ҳокими Аднон Ҳусайний ва муфтий Муҳаммад Ҳусайн ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар ташриф чоғида Масжидул Ақсони зиёрат қилдилар. Зиёратдан кейин ўтказилган суҳбатда Амин Маданий Масжидул Ақсо мусулмонлар учун қанчалик муқаддас ва азиз экани ҳақида гапириб, мусулмонлар уни хоҳлаган пайтда зиёрат этишлари ва унда эмин-эркин ибодат қилишлари кераклигини таъкидлади.