4 январь куни Татарис­тон мусулмон­лари идораси Эски Зюри қишлоғидаги меҳ­рибонлик уйини оталиққа олди. Бу ерда уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ногирон болалар тарбияланади. Меҳрибонлик уйлари ва кам таъминланган оила­ларга ёрдам қилиш Татаристон мусулмонлари идорасининг ижтимоий дастурига киритилган.