Швецияда турли дин ва конфессияларнинг вакиллари мамлакатда истиқомат қилаётган мусулмонларга далда бериш мақсадида намойиш ўтказдилар. Бунинг боиси айрим мамлакатлардаги Исломга қарши кайфият, масжидларга уюштирилаётган ҳужумлар ва бошқа нохуш ҳодисалардир. Намойишнинг ирқчилик ва Исломдан чўчитишга қарши қаратилган “Масжидимга тегманглар” деган шиори пойтахт Стокгольм кўчаларига осиб қўйилди. Бундай намойишлар Упсала, Мальмо, Эскильстун ва Гетебург шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.