Американинг Детройт шаҳри молиявий қийинчилик боис миллионлаб қарзга кириб қолган. Шаҳар маъмурияти ушбу маблағни қоплаш мақсадида ўтган йилнинг июнь ойидан бери аҳолини ичимлик сувидан маҳрум қиляпти. Ҳар ҳафта галма-гал уч ярим мингта хонадонда сув ўчириляпти. Фуқаролар бу масалани ҳал қилиш учун бошқа ечим топишни талаб қилиб, норозилик намойишлари ўтказса-да, маъмурият ҳозирча режасини ўзгартирмаяпти. Мичиган штати мусулмонлари уюшмаси Детройт шаҳри аҳолисини сув билан таъминлашга оз бўлса-да, ҳисса қўшиш мақсадида юз минг доллар миқдорида хайрия пули ўтказди.