Бирлашган Мил­латлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун Париж воқеаларига нисбатан ўз фикрини ёзма баёнотда изҳор этди. Баёнотда бу мудҳиш ҳодисаларда мусулмонларни эмас, балки қўпорувчиларни айблаш мақсадга мувофиқлиги айтилган. “Charlie Hebdo” нашриётида ҳалок бўлганларнинг аламини диндорлардан олиш мантиққа тўғри келмаслиги таъкидланган. Шунингдек, фожиа сабабчиси деб кўпчиликни мусулмон оммасига қарши қайраш қабиҳ ниятли кимсаларга қўл келаётганини идрок этиш кераклиги билдирилган. БМТ бош котибининг ёзма ҳужжатида халқаро ҳамжамият масалага кўр-кўрона ёндашмасликка, одамларни тўғри англаш ва сабр-қаноатга чақирилган.