Парижда йигирма тўрт ёшли асли малилик Батли исмли мусулмон йигит мамлакатнинг “Фахрий ҳимоячи” ордени билан мукофотланди. У ишлаётган дўконда содир этилган қўпорувчилик ҳаракати пайтида Батли ўн беш нафар харидорни қутқариб қолди. У мижозларни совутиш хонасига олиб кириб, совутгич ва чироқни ўчирди ҳамда одамлардан тинч ўтиришларини сўради. Йигитнинг жасорати ва фаҳм-идроки ўн беш кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Унга бундай мукофот берилишини сўраб, икки юз минг киши Франция президенти номига мактуб йўллади.