Татаристоннинг Балтасин тумани Карил қишлоғидаги мадраса қурилганига 300 йил тўлди. Шу муносабат билан Ислом билим юртига бир қатор уламолар ва дин арбоблари ташриф буюришди. Тадбирда мамлакат муфтийи Камил ҳазрат сўзга чиқиб, ўқитувчи ва талабаларни ушбу сана билан муборакбод этди. Шунингдек, бу даргоҳда хизмат қилган марҳум уламолар ҳаққига дуойи хайрлар қилди. Мадраса талабалари Мавлидун Набийга бағишланган дастурни намойиш этишди.

 

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.