Жазоирнинг Ваҳор шаҳрида Қуръони карим ҳафталиги бўлиб ўтди. “Қуръони каримнинг ҳаётий аҳамияти” шиори остида ўтказилган тадбирда мамлакатнинг давлат ва дин арбоблари, дипломатик идоралар вакиллари ва халқаро ташкилот намояндалари иштирок этди. Қатнашчилар муқаддас китобимизда одоб-ахлоқ, ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларнинг улуғланиши ҳақида суҳбатлашишди. Тадбир доирасида Қуръони карим мусобақаси, анжуман, қадимий кўлёзмалар кўргазмаси ва масжидларда ободонлаштириш ишлари ўтказилди.