Қуръони каримни хохол тилига таржима қилиш устида иш олиб борилмоқда. Қуръон шарҳи устида Украина миллий университетининг тадқиқотчиси Михаил Якубович иш олиб боряпти. Ишни икки йилда якунлашни мўлжаллаб турган таржимон Табарий,  Ибн Касир ва Фахриддин Розий каби машҳур муфассирларнинг тафсирларидан фойдаланяпти. Бундан олдин унинг мақолалари Саудия Арабистонининг “Journal of Qur’anic Research and Studies” илмий журналида ҳам чоп этилган.