Лос Анжелес санъат музейи ўз хазинасидаги Ислом маданиятига оид бир юз ўттиздан ортиқ осори атиқаларни Саудия Арабистонида янги қурилаётган музейга тақдим қилиши маълум бўлди. 2016 йили очилиши режалаштирилаётган қирол Абдулазиз халқаро маданият маркази маъмурияти Дамашқнинг VIII асрга доир тарихий буюмларини ҳам 2 йилга ижарага олади. Бундан ташқари, марказ Қоҳира миллий музейидан усмонлилар сулоласига тегишли суратлар, олтин суви юритилган чироқлар каби бошқа Ислом санъати намуналарини ҳам харид қилишни режалаштирган.