Американинг Пенсильвания штати университети Ислом санъати ва маданияти билан қизиқувчи талабаларига Марокашга икки ҳафталик ёзги малака ошириш курсини ташкиллаштиради. Касабланканинг Ҳасан II университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастур – маърузалар, марокашликлар билан жонли мулоқот, мамлакатнинг бир неча шаҳарларига саёҳатни ўз ичига олади. Талабалар курс давомида Ислом дини, маданияти, маҳаллий халқнинг кийимлари, урф-одатлари, миллий таомлари, тили ва тарихий обидалари билан танишишади.