Ҳозир Исломобод шаҳрида гулчиларнинг айни савдоси юришган пайт. Ҳар йили шу маҳалда гулларга талаб кучайишининг боиси, бу мамлакатда диний ва миллий байрамлар ҳамда тўй маросимларининг сероблигидир. Шуни айтиш жоизки, бу ерда Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, Мавлиди Набий, ҳаж ва умра мавсумлари гуллар савдоси энг авж оладиган вақтлардир. Маҳаллий аҳоли кўпроқ карнайгул, атиргул, капалакгул ва ҳамишабаҳор каби гул навларини яхши кўради.