Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида Олмония канцлери Ангела Меркел мамлакатда Ислом динига қарши бўлаётган намойишларга ўз фикрини билдириб, бундай деди: “Ислом немислар ҳаётининг бўлагидир. Мен немис миллатининг эмас, балки қайси миллатга мансублиги ва қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар, Олмонияда яшаётган барча фуқароларнинг канцлериман. Ҳозир Ҳанновер, Берлин ва Кассел каби шаҳарларда бўлиб ўтаётган намойишларни ташкиллаштираётганлар қалбида нафрати бор инсонлар экани шубҳасиз. Мен барча дин вакиллари қаторида мусулмонларнинг ҳам ҳуқуқини ҳимоялашга ҳаракат қиламан”.