Дубай шаҳрида қуёш нурларини электр энергиясига айлантириб берувчи катта электростанция қурилиши бошланди. Қурилиш ишларини 2017 йил охирида ниҳоясига етказиш мўлжалланяпти. Режа бўйича 2030 йилга келиб, мамлакат аҳолисининг электр қувватига бўлган эҳтиёжининг ўн беш фоизини ана шу электростанция қондиради. Ҳозирги кунда эса Бирлашган Араб Амирликлари тўқсон тўққиз фоиз электр қувватини табиий газдан оляпти. Электрдан фойдаланиш йилига беш фоизга ошаётган бир пайтда қуёш нури орқали ток қувватига эга бўлиш энг арзон ва экологик тоза усулдир.