Баҳрайнда арабларнинг “Al Arabiya”, “Al Jazeera”, “Sky News Arabia” ва “RT” каби машҳур телеканалларига янги рақобатчи “Al Arab” телеканали пайдо бўлди. Янги телеканал раҳбарияти мухлисларга дунёда юз бераётган ҳодисаларни тўғридан-тўғри, батафсил, жонли эфир орқали намойиш этишни таъкидлашмоқда. Мутахассислар фикрича, унинг бошқа телеканаллардан фарқи холислиги ва мустақиллигидир. Телеканал мутасаддилари кўрсатувларда “Al Arabiya”нинг Саудия Арабистони, “Al Jazeera”нинг Қатар манфаатларини ифодалаётгани сезилиб туришини қайд этишди.