Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд марҳум акаси Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Оли Сауднинг сиёсатини давом эттиришга ваъда берди. Саудиянинг янги подшоҳи ўз халқига телевидение орқали бундай мурожаат қилди: “Акамнинг олиб борган хайрли ишларини давом эттираман ҳамда халқимнинг янада фаровон яшаши учун куч-ғайратимни аямайман, иншоаллоҳ”. Раҳматли қирол демократик сиёсати билан шуҳрат қозонган эди. Унинг биринчи қилган иши етти минг нафардан иборат қироллик оила аъзоларининг давлат хазинасидан фойдаланишини тақиқлаш бўлган. Шунингдек, қиролнинг қўлини ўпиб таъзим қилиш каби ортиқча дабдабаларни ҳам йўқ қилган эди.