Тунисда янги “Яхшиликка ундаш” номли уюшма ташкил қилинди. Мамлакатнинг ички ишлар вазири Эннах Али Ларейда фармони билан тузилган уюшманинг шариат, диний фанлар ва адлия масалалари бўйича қўмиталари бор. Уюшма фуқаролар ва сайёҳларнинг шариат қонунларига риоя этишини назорат қилади. Саудия Арабистонида бу иш 1940 йилдан йўлга қўйилган.