Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим вазирлиги, Хелсинки халқаро университети ва мамлакат мусулмонлари уюшмаси кўмагида имомлар фаолиятини ўрганувчи гуруҳ тузилди. Ҳозир гуруҳ аъзолари Олмония, Франция, Скандинавия, Швеция, Африка ва Осиё давлатларидаги имомлар малакасини ўрганиб чиқиш билан шуғулланишяпти. Мамлакатда ҳозир олтмиш минг нафардан зиёд мусулмон аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг диний талабларини қондирадиган ва уларда туғилаётган турли саволларга ўз она тилида оқилона жавоб бера оладиган даражадаги имомлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда.