Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони яқин кунларда Миср Араб Республикасига ўн миллиард доллар миқдорида моддий ёрдам бермоқчи. “Ал-Явм ас-Собиа” ахборот агентлигининг хабарига кўра, маблағ март ойи охиригача ўтказилади. Форс кўрфази давлатлари мамлакат иқтисодини тиклаш, халқ фаровонлигини ошириш ва қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.