Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадаги икки Ҳарамда анчадан бери таъмирлаш ишлари кетаётгани ҳаммамизга маълум. Бу масжидлар ҳудудидаги ҳар бир ғишт муқаддас саналгани боис бузиш жараёнида олинган эски девор бўлаклари ҳам алоҳида жойга йиғиляпти. Бироқ эски бўлакларнинг айримлари мамлакат қора бозорида пайдо бўлиб қолди. Уларнинг нархи Ҳарамнинг қайси жойига тегишлигига қараб белгиланяпти. Бир бўлак тошнинг ўртача баҳоси қирқ минг долларгача кўтарилиб кетди. Бўлаклар қора бозорга даллоллар орқали қўлма-қўл етиб келган. Ҳозир полиция суриштириш ишларини олиб боряпти.