Ғаввослар Исроилнинг Кесария шаҳарчаси яқинидаги Ўртаер денгизи тубидан катта хазина топишди. Ушбу бойлик милоддан олдинги XI – X асрга тегишли икки минг донадан ортиқ қадимий тилла тангалардир. Улар бир динор, ярим динор ва чорак динорли тангалар бўлгани боис ҳажми ва оғирлиги ҳам турлича. Мутахассислар бу топилмани қадимда чўккан кема қолдиғи деб тахмин қиляпти. Қадимшунос Роберт Коул бу хазина ҳақида шундай фикр билдирди: “Бу Мисрга олиб кетилаётган халқ солиғи, фотимийларнинг Кесариядаги аскарлари маоши ёки Ўртаер денгизи бўйидаги халқлар билан савдо қилиш учун мол ташувчи кема маблағи бўлиши мумкин. Тангалар денгиз тубида минг йилга яқин ётган бўлса ҳам, жуда яхши сақланган. Баъзи тангаларда тиш излари бор. Пуллар ҳақиқий олтин эканини синаш мақсадида текшириб кўрилган бўлиши мумкин”.

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.