Италиянинг Кастель-Гандольфо шаҳрида “Ислом ва насронийликда фалакиёт” мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Уч кун давом этган тадбирда дин арбоблари, дунёнинг етакчи фалакиёт олимлари ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар фалакиёт илмида Қуръони каримнинг тутган ўрни, йил ҳисоби ва астрономик масалаларни муҳокама қилишди.