Жаҳонда илк бор Ислом дини ва маданиятига оид электрон музей очилди. Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг маданият, ёшлар ва оммавий ишлар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилди. Музейнинг тантанали очилиш маросимида олимлар ва санъат арбоблари ҳамда мамлакатда фаолият юритаётган халқаро  ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Виртуал музейда санъат дурдоналари махсус гигапиксел техника ёрдамида намойиш этилади. Музей кўргазмасидан “Al Burda” мукофоти совриндорлари асарлари ва хаттотлик санъати намуналари жой олган.