Буюк Британиядаги йигирмадан ортиқ масжидда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Мамлакатнинг Ислом кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар ҳамма таклиф этилди. Кенгаш бош котиби бундай дейди: “Биз бошқа дин вакилларининг хоҳлаган пайтларида кириб масжидимизни ўз кўзлари билан кўришлари тарафдоримиз. Ислом динининг асл моҳиятини теран тушунишларини истаймиз”.