Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони давлатлари яқин кунларда Миср Араб Республикасига ўн миллиард доллар миқдорида депозит тақдим этади. “ал-Явм ас-Собиа” ахборот агентлигининг хабарига кўра, мазкур ёрдам мамлакат иқтисодини тиклаш, халқ фаровонлигини ошириш мақсадида қилинмоқда.