Халқаро Ислом кенгаши турли хил совринлар учун уяли телефонда хат жўнатиб ўйналадиган тадбирларда иштирок этиш тақиқланиши ҳақида фатво қабул қилди. “Ҳар хил ширкатлар тақдим этаётган қизиқтирувчи ўйинлар Исломда қораланган. Одамлар бундай ўйинларга аста-секин муккадан кетишяпти. Бошқаларнинг омадсизлиги эвазига ютуққа эришиш ҳамда вақтни бекор ўтказиш мусулмончиликка умуман тўғри келмайди”, дейди кенгаш аъзоси Салмон Авда.