Австралия ҳаво кучлари капитани, мусулмон аёл Мона Шинди “Йил аёли” мукофотига сазовор бўлди. Мамлакатнинг ҳаво кучлари вазири Прю Ҳовард жасорати ва фидокорона хизматлари учун берилган шарафли ёрлиқ билан Шинди хонимни муборакбод этди. Мона хоним маҳаллий мусулмонлар уюшмаси ва аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти аъзоси. “Мен бутун дунёда тинчлик ва тотувлик тарафдориман. Инсон ирқи, миллати ва қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар, ҳаётда имкон қадар бошқаларга фойдаси тегиши ва буни ўзи учун бахт деб билиши керак”, дейди Шинди хоним.