Нью-Йорк мэри Билл Блазио шаҳардаги барча ўқув юртларига Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунлари дам берилишини маълум қилди. “Бу янгилик бир миллионга яқин Нью-Йорк мусулмонларини беҳад хушнуд этди. Мусулмонлар аҳолимизнинг ажралмас қисмидир. Уларнинг диний қадриятларига ҳурмат-эҳтиром билан қараш керак. Бу жуда тўғри қарор бўлди”, дейди шаҳар таълим департаменти раҳбари Кармен Фарина. Кузга бориб Нью-Жерси, Массачусетс ва Вермонт каби штатларда ҳам шундай қарор кучга кириши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунлари 1991 йилдан бошлаб Ҳукумат томонидан расмий равишда дам олиш куни деб эълон қилиниб, байрам сифатида нишонланиб келинади.